Лукашенко ҳарбий хизматга SMS орқали чақиришга рухсат берди

Олам

image

Беларусда фуқароларни SMS орқали ҳарбий хизматга чақиришга рухсат берилди. 3 апрель куни тегишли ҳужжат Александр Лукашенко томонидан имзоланган.

Мудофаа вазирлигининг аниқлик киритишича, сафарбарлик ёки уруш даврида SMS хабарга эътибор бермаслик хизматдан бўйин товлаш моддалари бўйича маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Тинчлик даврида эса бундай билдиришномалар қўшимча огоҳлантириш манбаига айланади.

Янги тартибга кўра, уяли алоқа операторлари энди ҳарбий қўмондонлик ва Давлат хавфсизлик қўмитаси (КГБ) сўровидан бир ҳафта ўтгач, шаҳардан телефон рақамларини, маълум қўнғироқларни тақдим этишлари, шунингдек, баёнотлар рўйхатига мувофиқ SMS юборилишини таъминлаши шарт. 

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчилар телефон рақами ўзгарган тақдирда ҳарбий комиссияларга хабар бериши шарт.

Қонун ҳарбий хизматни ўташдан бўйин товлаганлик учун жазони кучайтиради: энди бу икки йил эмас, уч йиллик қамоқ ёки озодликни чеклашга сабаб бўлади. Ҳарбий рўйхатга олиш идоралари хизмат ёшидагиларнинг Беларусдан чиқиб кетишини тақиқлаши мумкин. Шунингдек, чақирув қоғозига жавобан вақтида белгиланган жойга келмаганлик учун жарима миқдори ҳам бир неча баробарга оширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Лукашенко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made