“Луиза”нинг интим хизматига пул тўлаган эркак чув тушди
Жамият
−
02 Август 2023
58975Қашқадарёлик 20 ёшли қиз 40 яшар эркакка ўз интим хизматларини таклиф қилиб, уни чув туширди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида яшовчи 40 ёшли Б.Р. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 600 минг сўм номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилган.
Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи 20 ёшли (аёл) М.Ў. содир этганлиги аниқланган. Унга кўра, М.Ў. жабрланувчи Б.Р. билан Теlegram’да “Луиза” номли профили орқали танишиб, унга интим хизмат кўрсатиши учун олдиндан 600 минг сўм пулни ўзининг фойдаланувидаги бошқа шахс номига расмийлаштирилган банк картасига ўтказдириб олиб, ёзишмаларни ўчириб юборган ва аккаунтини “қора рўйхат”“га киритиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилди. М.Ў.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Маълумот учун, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлари учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.