Луганскда 55 ёшдан ошган эркаклар ҳам армияга чақирилди

Олам

image

Ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Луганск Халқ Республикаси раҳбари Леонид Пасечник 55 ёшдан ошган эркакларни ихтиёрий сафарбар этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. 

“Луганск Халқ Республикаси раҳбарининг 2022 йил 19 февралдаги “Сафарбарлик эълон қилиш ва Луганск Халқ Республикаси ҳудудида жорий этилган ҳарбий ҳолат режимини таъминлашга қаратилган айрим чора-тадбирларни қўллаш тўғрисида”ги фармонига ўзгартириш киритилсин. 2-банд қуйидаги мазмун билан тўлдирилсин: “55 ёшдан ошган эркак фуқароларни ихтиёрий равишда ҳарбий хизматга чақириш”, дейилади ҳужжатда. 

Таъкидланишича, фармон имзоланган кундан бошлаб кучга киради. 

Маълумот ўрнида, Донбассдаги тўқнашув чизиғидаги вазият жорий йилнинг 17 февраль куни эрталаб кескинлашди. Луганск ва Донецк Халқ Республикаларида сўнгги ойларда Украинадан энг кучли ўққа тутилганлик ҳақида хабар берилди. 18 февраль куни Пасечник ва ДХР раҳбари Денис Пушилин ҳарбий ҳаракатлар хавфи ортиб бораётгани сабабли республикалар аҳолисини Россияга эвакуация қилиш ҳақида эълон қилди. 19 февралда республикаларда умумий сафарбарлик бошланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Луганск

Баҳолаганлар

290

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг