“Лугано” Беҳруз Каримов трансферини эълон қилди
Спорт
−
16:25 754 1 дақиқа
Швейцариянинг “Лугано” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Беҳруз Каримовни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Клуб маълумотига кўра, Каримов “Лугано” билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган. У янги жамоасида 2-рақам остида ҳаракат қилади.
Маълумот учун, Каримов “Одил Жуниор” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Португалия ва Колумбияга қарши ўйинларда майдонга тушган.
Каримовнинг трансфери “Лугано”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Маттиа Заноттининг келажаги борасидаги ноаниқликлар фонида амалга ошмоқда. Италиялик футболчининг бошқа клубга ўтиши кутилмоқда.
Айни пайтда “Лугано” Швейцария Суперлигасида учинчи турдан кейин 9 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. “Янг Бойз” 1 та учрашув кўп ўтказган ҳолда 10 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Live
Барчаси