Лукашенко Беларусда намойишлар тинмаётганида Россияни айблади

Олам 8298
image

Беларусдаги норозилик намойишлари коронавирус пандемияси туфайли чегаралар ёпиб қўйилгани учун чўзиляпти. Бу ҳақда Беларусь Президети Александр Лукашенко журналист Наиле Аскарзода билан интервьюда айтиб ўтган.

Лукашенко Беларусда президентлик сайловларидан кейин илк бор намойишлар ўтказилмаётганини таъкидлади.

“Машиналарни ағдариш, ГАИ автомобилларини ёқиш, 2010 йилда Ҳукумат уйи штурм қилинганди. Бизда ҳақиқатан Ҳукумат уйи штурм қилинганди. Йўқ, бунга ўрганолмайсан, аммо бу факт”, деган у.

Унинг фикрича, Беларусда аввалги сайлов натижалари билан таққослаганда ҳеч қандай фавқулодда ҳолат юз бермаган. Аммо анча чўзилиб кетган.

“Негаки, ҳатто сизлар чегарани ёпиб қўйингиз. Россияда ишлаган бир неча минг кишини сиз “сиқиб чиқардингиз”, улар бу ерда қолди, аммо ишлашни хоҳламаяпти. Мен сизни танқид қилмайяпман, шунчаки норозиликларнинг чўзилишига сабаб бўлган объектив сабабни айтяпман”, дейди Президент.

Маълумот ўрнида, Беларусда кетма-кет бешинчи ой норозилик намойишлари давом этмоқда. Улар Республика Марказий сайлов комиссияси Александр Лукашенкони 2020 йил 9 август куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғолиб деб эълон қилганидан кейин бошланган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 370
Рейтинг: 3
t
×