Лотин Америкасининг икки йирик мамлакати номаълум муддатга электр энергиясисиз қолди
Олам
−
17 Июнь 2019
3953Аргентина, Уругвай, шунингдек, Бразилия ва Парагвайнинг баъзи туманлари аҳолиси тизимдаги носозлик сабаб электр энергиясидан узилиб қолди. Бу ҳақда Лотин Америкаси ОАВ хабар тарқатди.
“Электр таъминоти тизимидаги кенг кўламли узилиш сабаб бутун Аргентина ва Уругвай электр энергиясисиз қолди”, деб хабар берди Edesur компанияси.
Уругвай энергетика компанияси UTE Edesur`нинг хабарини тасдиқлади. Ҳеч бир компания тизимдаги носозликнинг бартараф этилиш ва электр таъминоти қайта тикланиш вақтини айтмаяпти.
Аргентина ОАВ маълумотига кўра, электр таъминотидаги узилишлар эрта тонгда бошланган. Узилиш Санта-Фе, Сан-Луис, Формоса, Ла-Риоха, Чубут, Кордова ва Мендоса вилоятларига таъсир қилган.
Маълумот учун, Уругвай ва Аргентинада умумий ҳисобда 48 миллионга яқин одам яшайди.
LiveБарчаси