Лондоннинг икки клуби “Барселона” футболчисига даъвогар

Спорт

image

Бразилиялик ёш иқтидор эгаси Мальком жорий ёзда Каталонияни тарк этиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, футболчи ўтган мавсум бошида “Бордо” сафидан испанияликлар сафига келиб қўшилган эди.

Тез орада “Барселона” сафига келиб қўшилиши кутилаётган Неймар ва Гризманн жамоада тўп суриб бошласа, Малькомда заҳирадан майдонга тушиш имконияти ҳам бўлмаслиги мумкин. Шу сабабдан футболчи тезроқ бошқа клуб сафига ўтиб кетиш ниятида.

Айни пайтда 22 ёшли ярим ҳимоячини Лондоннинг икки клуби ўз сафига чорламоқда. “Арсенал” ва “Тоттенҳем” ҳужумни хуш кўрувчи футболчига 35 млн евро таклиф этмоқда. 

Каталонлар эса 40 млн талаб қилишяпти. Негаки испан гранди Гризманн ва Неймар трансферига пул йиғмоқда. Айни пайтда жамоа икки футболчини сотишга эришди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тоттенҳем Барселона Арсенал Мальком

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made