Лондон суди Ассанжни АҚШга топширишдан бош тортди

Олам

image

Лондон Марказий жиноий суди судьяси Ванесса Барайцер кутилмаганда “Wikileaks” асосчиси Жулиан Ассанжни АҚШ расмийларига топширишдан бош тортди, Америка томонининг адвокатлари апелляция шикояти бериши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

2010 йилда Швецияда жинсий зўравонлик ва зўрлашда айбланган Ассанж, экстрадиция қилинишдан қўрқиб, 2012 йил июнь ойидан бери Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида яширинган. 2019 йил 11 апрель куни эрталаб, у АҚШнинг илтимосига биноан ҳибсга олинган. Экстрадиция бўйича суд жараёни 2019 йил 2 майда бошланган. Кўп ўтмай, АҚШ ҳукумати Ассанжга жосуслик ва махфий маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги қонунларни бузгани учун 17 та қооидабузарлик билан янги айбловлар қўйганини эълон қилди. Агар АҚШга топширилса, Ассанж 175 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Америка томонининг адвокатлари аввалроқ судья АҚШ расмийларининг талабига рад жавоби билан жавоб берса, улар қарор устидан шикоят қилишларини аниқ айтиб ўтган. Ассанж адвокатларининг фикрига кўра, “Wikileaks” асосчисининг ишини кўриб чиқиш узоқ йилларга чўзилади ва Британиянинг Олий суди ёки Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига қадар етиб бориши мумкин. Шунинг учун амалдаги ҳукм, аслида, жараённинг фақат дастлабки босқичини якунлайди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг июнь ойида Ассанжни АҚШга экстрадиция қилиш ҳаракати бошланган эди.

Ўтган йилнинг февраль ойида Жулиан Ассанжнинг суди бошланди.

Кейинчалик Буюк Британияда Ассанжнинг АҚШга экстрадиция қилинишига қарши чиқилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ассанж

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг