175 йилга қамалиши эҳтимоли бор Ассанж яна бир жиноятда айбланди

Олам 4843
image

Кеча, 24 июнь куни АҚШ Адлия вазирлиги WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжга қарши янги айблов хулосасини эълон қилди.

Таъкидланишича, ушбу айблов 2019 йил майида Ассанжга қўйилган 18 банддан иборат аввалги айблов хулосасига қўшимча эмас.

"Бироқ, бу (янги айблов) Ассанж илгари айбланган компьютерларни бузиб кириш билан боғлиқ жиноий ишлар доирасини кенгайтирмоқда", деди АҚШ агентлиги.

Хусусан, гап Ассанжнинг Anonymous хакерлар гуруҳи билан алоқалари ҳақида бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жулиан Ассанж 2010 йилда Швецияда жинсий зўрлаш номусга тегишда айбланган эди. 2012 йил июнь ойидан бери у Лондондаги Эквадор элчихонаси ҳудудида яшириниб юрди ва 2019 йил апрель ойида АҚШ сўровига биноан ҳибсга олинди. Лондон суди Ассанжни гаров шартларини бузганликда айбдор деб топди ва уни 11 ой қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Америка Қўшма Штатларида у жосуслик тўғрисидаги 17 та қонунни бузганликда, шунингдек, махфий маълумотларни ошкор қилганликда айбланмоқда. Агар унинг айби тан олинса, АҚШда Ассанж 175 йилга қамалиши мумкин.
 

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 130
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×