Ассанжни АҚШга экстрадиция қилиш ҳаракати бошланди

Олам

image

Буюк Британия ички ишлар вазири Саджид Жавид АҚШнинг Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанжни экстрадиция қилиш бўйича сўровини тасдиқлади.

“У (Ассанж) қамоқда ўтиришга лойиқ. Қўшма Штатлардан сўров бор, эртага судга киритилади. Аммо мен кеча экстрадиция бўйича ордерни имзоладим ва уни (сўровни) тасдиқладим. Шундай экан сўров эртага судга юборилади”, деган Жавид.

Вазирнинг таъкидлашича, экстрадиция бўйича якуний қарорни суд чиқаради. Аммо вазир ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йилда можароларга сабаб бўлган Wikileaks асосчиси жинсий зўравонликда айбланиб, халқаро қидирувга берилганди. Бироқ журналист Швецияга экстрадиция қилиниши арафасида Британиядаги Эквадор элчихонасидан бошпана топишга муваффақ бўлди ва охирги етти йил давомида ўша ерда сақланди.

Эквадор бошпана беришдан бош тортган Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанж жорий йилнинг 11 апрель куни Лондонда ҳибсга олинди.

Жорий йилнинг 23 май куни АҚШнинг Суд ҳокимияти Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанжга нисбатан 17 та банд бўйича қўшимча айбловлар эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жулиан Ассанж экстрадиция

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг