Лондон Москванинг абадий душмани – Медведев 

Олам

image

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Лондон Москванинг абадий душмани бўлгани ва шундай бўлиб қолишини айтди. Бу ҳақда у бугун, 31 май куни Twitter'даги саҳифасида ёзди.

Медведевнинг бундай изоҳларига Британия Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверлининг Киев ўз чегараларидан ташқарида куч ишлатиш ҳуқуқига эга эканини айтган баёноти сабаб бўлган.

“Бизнинг азалий душманимиз Буюк Британиянинг аҳмоқ амалдорлари шуни ёдда тутишлари керакки, замонавий шароитда уруш олиб боришни тартибга солувчи умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ доирасида, шу жумладан, Гаага ва Женева конвенциялари қўшимча протоколлари билан уларнинг позицияси ҳам уруш ҳолатида бўлиши мумкин”, деб ёзган у.

Медведевнинг сўзларига кўра, Буюк Британия Россия Федерациясига қарши эълон қилинмаган уруш олиб бормоқда, шунинг учун унинг ҳар қандай фигурасини қонуний ҳарбий нишон сифатида кўриш мумкин.

“Бугунги кунда Буюк Британия Украинанинг иттифоқчиси сифатида ҳаракат қилмоқда, унга техника ва мутахассислар кўринишида ҳарбий ёрдам кўрсатмоқда, яъни де-факто Россияга қарши эълон қилинмаган уруш олиб боради. Бу ҳолатда унинг ҳар қандай мансабдор шахслари қонуний ҳарбий нишон сифатида қаралиши мумкин”, дея қўшимча қилган у.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Буюк Британия Украинага Challenger 2 танклари учун минглаб снарядлар, жумладан, таркибида уран бўлган ўқ-дорилар юборганди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова эса Москва Буюк Британиянинг Россияга қарши терактлар режалаштиришда иштирок этганини истисно этмаслигини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Буюк Британия Лондон Медведев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг