Лондон марказига Гарри Поттер ҳайкали қўйилди

Олам

image

Лондон марказидаги Лестер майдонига инглиз ёзувчиси Жоан Роулингнинг китоби қаҳрамони Гарри Поттер ҳайкали қўйилди. Ҳайкалда актёр Дэниел Рэдклифф ижросидаги Поттер қаҳрамонининг супургида учаётгани тасвирланган

Бронзадан ясалган ҳайкал яна саккизта таниқли кино қаҳрамонлари ҳайкалларига ҳамроҳлик қилади. Унинг “қўшни”лари қаторида Мэри Поппинс, айиқ Паддингтон, Жаноб Бин ҳамда Бэтменларни кўриш мумкин. 

Лестер майдонида иккита машҳур, катта экранли кинотеатрлар ҳам бор. Улардан бирида, 2001 йилнинг кузида Поттер фильмларининг биринчиси – “Гарри Поттер ва афсунлар тоши” премьераси ўтказилган.

Маълумот учун, ҳайкалда Рэдклифф ижросидаги Поттернинг 11 ёшидаги ҳолати акс этган. Сеҳргар бола квиддич ўйини учун кийиладиган кийимда тасвирланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Лондон Гарри Поттер

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг