Ломаченко тўлиқ давом этган жангда Коммини мағлуб этди
Спорт
−
12 Декабрь 2021
2983Бугун, 12 декабрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги “Madison Square Garden” спорт аренасида профессионал юокснинг уч вазн тоифаси собиқ чемпиони украиналик Василий Ломаченко (15-2) ганалик Ричард Комми (30-3) устидан ғалаба қозонди.
Енгил вазн тоифасида қитъалараро Жаҳон чемпиони унвони учун тўлиқ 12 раунд давом этган жанг 33 ёшли Ломаченконинг ғалабаси билан якунланди. Еттинчи раундда Лома Коммини нокдаун ҳолатига туширди, аммо ганалик боксчи баҳсни давом эттиришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, супероғир вазн тоифасида IBF, WBA, WBO ва IBO чемпионлик камарлари соҳиби, Александр Усик яқин дўсти “хай-тек”нинг жангни бевосита аренадан кузатиб борди.
Маълумот учун, Комми америкалик Теофимо Лопес (16-1) билан жанг қилган ва IBF камаридан маҳрум бўлган. Ломаченко ҳам Лопес билан кечган мутлақ чемпионлик жангида мағлубиятга учраган эди.
Ушбу вазн тоифасида мутлақ Жаҳон чемпиони австралиялик Жорж Камбосос ҳисобланади.
LiveБарчаси