Кўнглимиз бир, дастурхонимиз бир: Эрдўған Twitter'да Ўзбекистон ҳақида ёзди

Олам 7641
image

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) Ўзбекистонда ифторлик ташкил қилди. Ифторлик дастурхонига ўзбекистонликлар таклиф қилинди.

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған TIKA уюштирган ифторлик ва Ўзбекистоннинг қадимий бой маданиятини эътироф этиб ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қолдирди.

“Бухоро, Самарқанд каби қадим шаҳарлари ила буюк бир маданиятнинг меросчиси – Ўзбекистонда ТИКАнинг ифтор дастурхонида меҳмон бўлган ўзбек дўстларимизнинг бутун Туркияга саломлари бор!”, деган Ражаб Тойиб Эрдўған.

Хабарга Ўзбекистоннинг эътиборга молик қадамжолари акс эттирилган видеоролик ҳам илова қилинган.

Туркия Президенти пост остига #GönlümüzBirSoframızBir (Кўнглимиз бир, дастурхонимиз бир) хештегини ҳам қолдирган. Шу тариқа Эрдўған қардош ўзбек ва турк халқлари ҳамда икки давлат ўртасида алоқаларнинг тобора ривожланиб бораётганини яна бир бор қайд этиб ўтган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 175
Рейтинг: 3.1
t
×