“Локомотив” сафига кимлар келиб қўшилди?

Спорт

image

Маълумки, ҳар бир клуб янги мавсум аввалида ўз таркибига таклиф этилган футболчиларнинг таништирув маросимини ўтказади.

“Локомотив” ПФК ҳам 2019 йилги мавсумда жамоага ёрдам бера оладиган бир қатор футболчиларни ўз сафига қўшиб олган эди. Бугун, 28 февраль куни клуб таркибга жалб этилган  янги аъзоларини ТТЗ “Локомотив” стадионининг матбуот анжуманлари залида кенг жамоатчиликка таништирди.

Янги мавсумдан эътиборан кулб сафида Азиз Ҳайдаров, Жамшид Искандеров, Авазбек Ўлмасалиев, Даврон Ҳошимов ва Жавоҳир Илёсов каби янги маҳаллий ўйинчилар тўп суради. Шунингдек жамоа таркибида бу йил сербиялик Филип Райевац ва Йован Жокич ҳамда туркманистонлик Арслонмурод Аманов каби легионерлар ҳам бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Самвел Бабаян ҳам “Локомотив” футбол клуби президенти маслаҳатчиси этиб тайинланган эди.
 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Локомотив

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг