Ливияда 2 ярим тонна уран ўғирланди. БМТ ядровий назоратни йўқотдими?
Олам
−
16 Март 2023
5231БМТга қарашли Ядровий Назорат Ташкилоти Ливиядаги урушдан вайрон бўлган ҳудудда сақланадиган 2,5 тонна табиий уран йўқолганини маълум қилди. Бу ҳақда “Associated Press” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ураннинг йўқолиши хавфсизлик ва ядровий қуролларнинг тарқалиши билан боғлиқ хавотирларни янада кучайтиради.
Манбага кўра, табиий уранни энергия ишлаб чиқариш ёки бомба ёқилғиси учун дарҳол ишлатиб бўлмайди, чунки бойитиш жараёни одатда металлни газга, кейин эса керакли даражага эришиш учун центрифугаларга айлантиришни талаб қилади.
Бироқ бир тонна табиий уран, агар технологик воситалар ва ресурсларга эга бўлган гуруҳ томонидан қўлга киритилса, вақт ўтиши билан ҳар хил қуролларга мўлжалланган материалга айланиши мумкин.
Жавоҳир Қадамов