“Ливерпуль” ярим финалда “Барселона” билан ўйнайди

Спорт

image

Кеча, 17 апрель куни Европа Чемпионлар лигасининг чорак финал сўнгги жавоб учрашувлари ўтказилди.

Португалия мезбонлик қилган баҳсда, “Ливерпуль” барча тахминларни оқлаб, маҳаллий “Порту”ни йирик ҳисобда таслим этди.

Энди мерсисайдликлар ярим финалда “Барселона”га рақиб бўлади. Дастлабки баҳс 30 апрель куни Каталония пойтахтида ўтказилади.

“Порту” – “Ливерпуль” 1:4 (0:1, 1:3).

Порту шаҳри, “Драган” стадиони.

Голлар: 0:1 – 26 Мане, 0:2 – 65 Салоҳ, 1:2 – 68 Эдер Милитао, 1:3 – 77 Фирмино, 1:4 – 84 ван Дейк.

“Порту”: Касильяс, Пепе, Эдер Милитао, Теллес, Фелипе, Корона (Фернандо, 78), Данилу Перейра, Марега, Отавио (Соарес, 46), Браими (Бруну Кошта, 81), Эррера.

“Ливерпуль”: Алиссон, Матип, Робертсон (Хендерсон, 71), Александер-Арнолд (Гомес, 66), ван Дейк, Милнер, Фабиньо, Вейналдум, Мане, Салоҳ, Ориги (Фирмино, 46).

Огоҳлантиришлар: Мане (32), Пепе (36).

Биринчи ўйин: 0:2.


Мақола муаллифи

Теглар

ЕЧЛ Ливерпуль Порту

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг