“Ливерпуль” тарихда илк бор ўз мезбонлигида ўтказилган беш ўйинда мағлуб бўлди
Спорт
−
05 Март 2021
3142"Ливерпуль" клуби тарихда биринчи марта ўз уй стадиони "Энфилд"да беш маротаба кетма-кет мағлубиятга учради.
Кеча, 4 март куни Англия премьер-лигасининг 29-тури доирасида Юрген Клопп шогирдлари Лондоннинг "Челси"сига минимал ҳисобда (0:1) ютқазди.
Шунингдек, жамоа "Бёрнли" (0:1), "Брайтон" (0:1), "Манчестер Сити" (1:4) ва "Эвертон" (0:2) жамоаларига қарши ўйинларда ҳам кетма-кет мағлубиятга учраган.
Яна шуниси ҳам диққатга сазоворки, "Ливерпуль" Англиянинг кетма-кет бешта учрашувида мағлубиятга учраган биринчи амалдаги чемпион бўлди.