“Ливерпуль”нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум бўлди
Спорт
−
30 Апрель 2025 2766 1 дақиқа
Англиянинг “Ливерпуль” клуби ёзда “Ньюкасл Юнайтед”дан 25 ёшли швециялик ҳужумчи Александр Исакни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда “The Telegraph” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “магпийлар” швециялик футболчининг трансфери учун камида 120 миллион фунт стерлинг (тахминан 144 миллион евро) олмоқчи. Ўз навбатида “мерсисайдликлар” ҳужумчининг трансфери учун ҳам худди шунча маблағ сарфлашга тайёр.

Қайд этилишича, Исак “Ньюкасл”дан янги шартнома бўйича бир нечта таклифларни рад этган.
Жорий мавсумда Исак барча турнирларда 39 та учрашувда қатнашиб, 26 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 100 миллион еврони ташкил қилади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025