“Ливерпуль” футболчиси учун Саудиядан келган таклифни рад этди

Спорт

image

“Ал-Ҳилол” “Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Дарвин Нуньесни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Саудия Про лигаси етакчи клубларидан бири Неймарнинг ўрнини тўлдириш мақсадида уругвайлик ҳужумчини сотиб олиш бўйича “мерсисайдликлар”га таклиф билан чиқди. “Ал-Ҳилол” Дарвин учун 70 миллион фунт-стерлинг тўлашга тайёр. Аммо “Ливерпуль” бу таклифни рад этди ва форвард учун 85 миллион фунт-стерлинг талаб қилмоқда.

Маълумот ўрнида, Нуньес “қизиллар” таркибига 2022 йилда келиб қўшилган ва амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Дарвин клуб сафида жорий мавсум барча мусобақаларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та ассист қайд этди. 25 ёшли ҳужумчининг нархи “Transfermarkt” порталида 65 миллион еврога баҳоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливерпуль Ал-Ҳилол Дарвин Нуньес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг