“Ливерпуль” бразилиялик Жаҳон чемпиони билан шартнома имзолади
Спорт
−
01 Декабрь 2021
2683Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси дарвозабонлар билан ишловчи бразилиялик Клаудио Таффарел билан шартнома имзолади. Бош мураббийи Юрген Клопп эса Таффарелни таклиф қилиш сабаблари ҳақида гапирди.
“Биз жамоада дарвозабонлар фалсафасини яратмоқчимиз, чунки футболда дарвозабон позициясига алоҳида аҳамият касб этади. Алисон билан ҳам суҳбатлашдик, мураббийлар штабимизни Таффарель билан кучайтириш орқали бунга ечим топдик. Ўйлаймизки, бу таклиф кўп нарсага янгича қарашга имкон беради”, дейди Клопп.
Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп германиялик Ральф Рангник “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи этиб тайинланганидан ҳавотирда эканини айтиб ўтган эди.
Маълумот учун, Таффарель Бразилия терма жамоаси сафида 101 ўйин ўтказган ва 1994 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган. Бунга қадар Клаудио Бразилия терма жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритган ва “Ливерпуль”нинг асосий дарвозабони Алиссонга мураббийлик қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь