“Ливерпуль” Алонсога 3 йиллик шартнома таклиф қилди

Спорт

image

Англиянинг “Ливерпуль” клуби раҳбарияти “Байер” бош мураббийи Хаби Алонсога таклиф билан чиқди. Бу ҳақда “TEAMtalk” хабар берди.

Манбага кўра, инглиз клуби испаниялик мутахассисга 3 йиллик шартнома таклиф қилган. Алонсо – Юрген Клопп ўрнига асосий даъвогар. Немис мураббийи жорий мавсум якунида “Ливерпуль”ни тарк этади.

Маълумот учун, Хаби Алонсо 2022 йилдан буён “Байер”ни бошқариб келмоқда. Германия чемпионатининг жорий мавсуми 23-турдан кейин испаниялик мутахассис бошчилигидаги “Байер” 61 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Бавария” эса 2-ўринни банд этган. Мюнхенликлар клуби ҳисобида 53 очко бор. “Ливерпуль” эса Англия чемпионатида 26 та турдан кейин 60 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алонсога “Бавария” жиддий қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

Испаниялик мутахассис ҳам “Бавария”ни бошқаришга қарши эмас ва музокараларга очиқ. Шу билан бирга, мураббийни таклиф қилиш Мюнхен клубига қимматга тушиши мумкин. Алонсонинг Мюнхенга келиши учун 15 миллиондан 25 миллион еврогача товон пули тўлаш керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливерпуль Байер Хаби Алонсо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг