Ливанликлар умидсизлик билан уйга қайтмоқда – ОАВ

Олам

image

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўт очишни тўхтатишга рози бўлгач, Ливаннинг кўчирилган оилалари уйга қайтишни бошлади. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.

Аҳолининг фикрича, икки минтақа ўртасида келишув кучга кирганидан сўнг қўрқув пасайди, аммо келажакка нисбатан хавотир пайдо бўла бошлаган.

“Тўғрисини айтсам, мен ҳали ҳам бирор нарса содир бўлишидан хавотирдаман”, дейди ливанлик Заид.

Заид Байрутнинг асосан кам таъминланган туманларидан бири маҳаллий ёрдам гуруҳи томонидан бошқариладиган меҳмон уйига ўз уйларидан қочиб кетган 650 га яқин одамдан бири. У ҳозир амалда бўлган ўт очишни тўхтатиш ҳақида турли хил фикрларга эга ва уйга қайтиш хавфсиз бўладими ёки йўқлигига шубҳа қиладиган ягона одам эмас.

Кўпчилик ўз ҳаётларини қайта тиклашга интилади, лекин баъзилари уйлари ва тирикчилик воситалари вайрон бўлган, барча хавфсизлик ҳисси йўқолган урушдан вайрон бўлган маҳаллаларга қайтишни истамайди.

“Биз ҳозир орқага қайтолмаймиз. Тураржойимизни тузатиш учун бизга вақт керак. Уйимиз яшашга яроқлими йўқми буни билиш учун беш-олти кун кетади”, дейди Заид.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил қуролли кучлари Ливанда сулҳ битимини бир неча бор бузганликда айбланганди. ЦАХАЛ матбуот хизмати Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги “Ҳизбуллоҳ” ташкилотининг ракета омборида “террорчилик ҳаракати”ни аниқлагани, шундан сўнг ушбу объектга ҳаво ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабар берган. Бу томонлар ўртасида сулҳ бошланганидан кейин Ливан ҳудудидаги “Ҳизбуллоҳ” нишонига биринчи зарба бўлган.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Исроил Ливан Ҳизбуллоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг