Ливандаги можарога Эрон аралашса, АҚШ Исроилга ёрдам бера олмайди – АҚШ генерали

Олам

image

АҚШ “Ҳизбуллоҳ” билан урушда Исроилга ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда бирлашган штаб бошлиқлари раҳбари Чарльз Браун 24 июнь куни маълум қилди.

Генерал Браун Исроилдан уруш минтақага ва АҚШ кучларига қандай таъсир қилиши ҳақида ўйлашни сўради. Унинг тахминларига кўра, Қўшма Штатлар апрель ойида Эрон учувчисиз учоқлари ҳужумига қаршилик кўрсатгани каби, Исроилни Ҳизбуллоҳ билан кенг кўламли урушдан ҳимоя қила олмаслиги мумкин. Сабаби, Браун Эрон “Ҳизбуллоҳ”ни қўллаб-қувватлашга кўпроқ мойил бўлишини айтди.

“Ислом республикаси “Ҳизбуллоҳ”га жиддий таҳдид мавжудлигини ҳис қилса, унинг ортида қаттиқроқ туради. Бу эса улар Хамасни қўллаб-қувватлаганидан анча жиддийроқ бўлади. Бундан ташқари, Исроилнинг Ливанга қилган ҳар қандай ҳарбий ҳужуми АҚШ кучларини хавф остига қўйиб, кенгроқ уруш бошланишига олиб келиши мумкин”, дейди ҳарбий мулозим.

Брауннинг таъкидлашича, “Ҳизбуллоҳ”нинг Исроил чегараси орқали отган қисқа масофали ракеталарига қарши туриш жуда қийинлигини айтди. Бундан ташқари, агарда эскалация юзага келган тақдирда, ҳарбий маъмурият учун АҚШ кучлари хавфсизлигини таъминлаш биринчи ўринда туради. Шунинг учун, айни дамда Қўшма Штатлар Исроилни Ливан билан урушга киришдан огоҳлантиришда давом этмоқда.

"Ливандаги ҳар қандай турдаги операция таъсирининг иккинчи тартиби ва бу қандай амалга ошиши нафақат минтақага, балки минтақалардаги кучларимизга қандай таъсир қилиши ҳақида ўйлаб кўринг", дейди Браун.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эроннинг БМТдаги миссияси Исроилни Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатига қарши кенг қамровли уруш олиб бориш оқибатлари ҳақида огоҳлантириб, агар уруш бўладиган бўлса, “Ҳизбуллоҳ” Исроилни “йўқ қилиши”ни таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Ливан “Ҳизбуллоҳ” Генерал Браун

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг