Ливакович “Барселона” футболчиси – Романо

Спорт

image

“Барселона” Хорватия терма жамоаси дарвозабони Доминик Ливакович трансфери бўйича “Фенербаҳче” билан келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Романонинг хабар беришича, каталонияликлар “Фенербаҳче” футболчиси Доминик Ливаковичнинг трансфери бўйича шахсий келишувга эришган. Туркия клуби трансфер учун 2 миллион евро олади. Бонусларни ҳисобга олганда, келишувнинг умумий қиймати 4 миллион еврогача етиши мумкин.

Шунингдек, Ливакович 2026-2027 йилги мавсумни бошқа клубда ижара асосида ўтказиши, 2027 йилда эса Войцех Шченсни “Барселона”дан кетганидан сўнг Ҳанси Флик жамоасига иккинчи рақамли дарвозабон сифатида қўшилиши айтилмоқда.

Маълумот учун, Доминик Ливакович Хорватия терма жамоасининг асосий дарвозабони ҳисобланади. Унинг терма жамоадаги фаолиятида энг ёрқин мусобақа 2022 йилги Жаҳон чемпионати бўлган. Ливакович турнирда 7 та учрашувда иштирок этиб, Хорватиянинг ярим финалгача етиб боришига катта ҳисса қўшган ва терма жамоаси билан бронза медалларни қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” жамоаси ўзининг собиқ дарвозабони Марк-Андре тер Штегенни Амстердамнинг “Аякс” клубига бир мавсум ижарага берганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг