Литвада ҳам парламент сайловлари бўлиб ўтяпти

Олам

image

Литвада бугун, 27 октябрь куни бир палатали парламент – Сеймга сайловнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда. Овоз бериш натижалари парламентдаги ўринларнинг иккинчи ярми тақдирини белгилаб беради.

Октябрь ойи ўрталарида бўлиб ўтган биринчи турда барча партиялардан кўпроқ ўрин олган мухолифатдаги социал-демократлар яна 35 ўринни қўлга киритишга умид қилмоқда. Бу уларга ҳозирда ҳукмронлик қилаётган “Ватан иттифоқи – Литва христиан-демократлари” консерватив партиясини етакчилик лавозимидан четлатиш имконини беради.

“Социал-демократларнинг ғалабаси ички сиёсатда ўзгаришларга олиб келиши мумкин, бироқ Литванинг барча йирик партиялари ташқи сиёсатда деярли бир хил позицияда”, дея таъкидлайди AFP.

Россия билан бевосита чегарадош бўлган 2,8 миллион аҳолига эга собиқ Совет республикаси, агар Москва Украинага қарши урушда ғалаба қозонса, Россия агрессиясининг навбатдаги нишонига айланиб қолишидан қўрқади. Шу боис, Литванинг барча йирик томонлари Украинага кўпроқ ёрдам бериш ва мудофаа харажатларини сақлаб қолиш ёки ҳатто ошириш тарафдори.


Мақола муаллифи

Теглар

Литва сайлов Сейм

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг