Литва Беларусь билан чегарада тўсиқ қуришни бошлади 

Олам

image

Литва Беларусь билан чегарада тўрт метрли тўсиқ қуришни бошлади. Бу ҳақда ушбу лойиҳа учун масъул бўлган EPSO-G компаниясига таяниб хабар берилган.  

“Тўсиқнинг ўзи Польша ва Нидерландияда ишлаб чиқарилмоқда, унинг дастлабки 100 километри ноябрь ва декабрь ойларида етказиб берилади. EPSO-G’га кўра, бу қисм 2022 йилнинг 30 апрелига қадар якунланиши керак”, дейилган хабарда. 

Қўшимча қилинишича, Литва миграция инқирози шароитида Беларусь билан чегарада 400 километрлик девор қуришни режалаштирмоқда. Вильнюс бу лойиҳа учун Европа Иттифоқидан молия қидирмоқда. 

Ҳозирча Брюссель тўсиқ қурилиши учун маблағ ажратилишини рад этган, бироқ Европа Иттифоқининг ёндашувини ўзгартиришга чақирувчи давлатлар коалицияси кучайиб бормоқда. 

Шу кунларда Литва, Латвия ва Польша Беларусь билан чегарада қўлга олинган ноқонуний муҳожирлар сони кўпайгани ҳақида хабар бериб, Минскни миграция инқирози келтириб чиқаришда айблади. 

Аввалроқ, Германия Польша ва Болтиқбўйи мамлакатларидаги миграцион инқироз шароитида чегара назоратини кучайтирганини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Литва Беларусь

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made