“Лидс” ва МЮ учрашувида фожиа юз берди

Спорт

image

Кеча, 4 декабрь куни Англия Премьер-лигаси 20-тур  доирасидаги “Лидс Юнайтед” ва “Манчестер Юнайтед” учрашуви олдидан мезбон жамоа мухлиси стадионда вафот этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Лидс Юнайтед” ўйин бошланишидан олдин стадионда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг мухлис вафот этганини чуқур қайғу билан тасдиқлайди. Клубдагиларнинг барчаси ушбу оғир дамларда марҳумнинг оиласи ва яқинлари билан ҳамдард”, дейилади клуб баёнотида.

Учрашувда “Лидс Юнайтед” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўйин бошланишидан олдин мухлислардан бири соғлиғи ёмонлашгани сабабли шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бўлган. Хабарларга кўра, шифокорлар унга стадионда биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва кейинчалик шифохонага олиб кетилган.

Маълумотларга кўра, мухлис стадионни тарк этаётганда ҳушида бўлган ва гапира олган. Бироқ, шифокорларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. Ўлим сабаби ҳозирча аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Штутгарт” жамоасининг собиқ германиялик футболчиси Себастьян Хертнер Черногориядаги чанғи курортида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида 34 ёшида вафот этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

вафот этди “Манчестер Юнайтед” Премьер-лига

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг