Либослар сотувидан энг кўп даромад кўрган футбол клублари эълон қилинди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” футбол клуби 2023 йилда жамоа либослари ва атрибутлари савдосидан 179 миллион евро ишлаб олди, бу Европа жамоалари орасида рекорд натижа ҳисобланади. Бу ҳақда Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) ўз ҳисоботида маълум қилди.

Рўйхатда  2-ўринни 2023 йилда 155 миллион евро даромад қилган Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби эгаллади. Кучли учликни Германиянинг “Бавария” клуби (147 миллион евро) якунлади.

Форма ва анжомлар сотуви бўйича энг яхши натижа қайд этган клублар ўнлигидан Англиянинг “Ливерпуль” (132 миллион евро), “Манчестер Юнайтед” (130 миллион евро), Франциянинг “Пари Сен-Жермен” (97 миллион евро) ва Англиянинг “Арсенал” (89 миллион евро) клублари жой олди. Топ-10 да охирги 3 та ўринни Лондоннинг “Челси” (87 миллион евро), Италиянинг “Ювентус” ва Англиянинг “Тоттенхем” (ҳар икки клуб – 74 миллион евро) клублари банд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Мадрид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made