Левандовскининг “Барса”га ўтиши “Реал” учун фойдали бўлади – Перес
Спорт
−
16 Июнь 2022
3211Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси президенти Флорентино Перес “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовскининг “Барселона”га ўтиши Ла лига учун фаойдали бўлишини маълум қилган. Бу ҳақда Переснинг сўзларига таяниб, “Sport” нашри хабар берди
"Мен “Барселона” спорт директори эмасман. Жамоага кимни олиб келиш-келмасликни уларнинг ўзлари ҳал қилишади. Лекин “Барса”да Левандовскини қўлга киритиш учун ажойиб имконият бор. Ҳа, Робертнинг “Бавария” билан шартномаси мавжуд. Бироқ Левандовски немис клубидан кетишни истамоқда. Шундай экан нима учун уни сотиб олмаслик керак? Албатта, Левандовски жуда яхши савиядаги ҳужумчи ҳисобланади. Унинг “Браса”га ўтиши “Реал Мадрид” учун ҳам фойдали бўлади ва ўртадаги рақобат янада кучаяди” деган “лос бланкос” президенти.
Аввалроқ, “Бавария” раҳбарияти “кўк анорранглилар”нинг ҳисоб рақамида 33 ёшли польшалик ҳужумчини сотиб олиш учун етарли маблағ борлигига ишонмаслиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлганди. Шунингдек, “Барса” президенти Жоан Лапорта молиявий вазиятни стабиллаштириш учун футболчиларнинг ойлигини 50 фоизгача қисқартириши мумкинлиги айтилган эди.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Левандовски “Бавария” сафида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 50 та гол урган ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган. Польшалик ҳужумчининг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Трансфермаркт” портали 33 ёшли ҳужумчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси