Левандовски “Бавария”дан қўйиб юборишни сўради. У испан грандига ўтмоқчи

Спорт

image
0:00
0:00
download

“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски тез орада жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда АS нашри хабар берди. 

Қайд этилишича, 33 ёшли футболчи мюнхенликлар жамоасини тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Роберт клуб раҳбариятидан “Реал”га қўйиб юборишларини сўраган. Левандовскининг “жануб юлдузлари” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида ўз якунига этади.

Эслатиб ўтамиз, польшалик футболчи Германия чемпионати жорий мавсумида 7 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган.

Маълумот учун, “Леванголски” болалигидан “Реал”да ўйнашни орзу қилади. Мадридликлар раҳбарияти у билан шартнома  имзолашга тайёр, аммо “Бавария” жорий йилда уни сотишдан бош тортганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Реал Футбол Боруссия Дортмунд Бавария Трансфер

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг