Левандовски “Барселона”да Депайнинг рақамини тортиб олиши мумкин
Спорт
−
27 Июль 2022
3304Испаниянинг “Барселона” клуби раҳбарияти жамоанинг янги ҳужумчиси Роберт Левандовски тўққизинчи рақамда ўйнаши керак деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда “Diario Sport” нашри хабар берди.
Манбага кўра, ҳозирда нидерландиялик ҳужумчи Мемфис Депай тўққизинчи рақамни эгаллаб турганига қарамай, “Барса” раҳбарияти Робертга севимли рақамини олиб беришига ишонмоқда. Сабаби Мемфис яхши таклиф тушадиган бўлса, Каталония клубини тарк этади.
Қайд этилишича, Депай ўзига янги клуб топиши кераклигини аллақачон билган. “Барселона” раҳбарияти Левандовски ва Рафиньянинг сотиб олингани ва Усмон Дембеле билан янги шартнома имзоланганидан сўнг, жамоада ҳужумкор ўйинчилар кўп деб ҳисобламоқда. Шунинг учун улар Депай ва Мартин Брейтвейт билан хайрлашишга қарор қилишган.
Маълумот учун, Левандовски “Барселона”га кўчиб ўтгунга қадар “Бавария”да ўтган 8 мавсум давомида 375 та ўйинда майдонга тушиб, 344 та гол урган ва 72 та голли узатма амалга оширган. “Тransfermarkt” портали польшалик иқтидор эгасини 45 миллион еврога баҳоламоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь