Левандовски “Барса”га ўтса, йилига қанча ишлаб топиши маълум бўлди

Спорт

image

Испаниянинг "Барселона" клуби футболчилари учун маошнинг чекланган миқдорини жорий қилмоқчи. Шу сабаб, “Барселона” ўйинчилари 10 миллион евродан кўп маош таклиф қилолмайди. Бу ҳақда АS нашри хабар берди.

Манбага кўра, "Барселона" президенти Жоан Лапорта Каталония клуби футболчиларининг даромадларини чеклашни таклиф қилган. Лапорта фикрича, “кўк анорранглилар” таркибидаги футболчилар йилига 10 миллион eвродан кўп маош олмасликлари керак. Қайд этиш жоизки, “Барселона” футболчилари клуб фунционерининг бу таклифига рози бўлган.

Шунингдек, “Бавария”нинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски Каталония клубига ўтса, йилига 9 миллион евро ишлаб олиши таъкидланган. 

Аввалроқ, Роберт Левандовски “Барселона” билан 3 йиллик шартнома борасида келишувга эришгани ҳақида хабар берилган эди. Бундан олдин, польшалик ҳужумчининг “Бавария”дан кетиш нияти борлиги маълум бўлган.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг