Лео футбол билан яшайди, бироқ “Олтин тўп” Леваники – Ибрагимович
Спорт
−
01 Декабрь 2021
4109“Милан” ҳужумчиси Златан Ибрагимович Лионель Месси ва Криштиану Роналду ўртасидаги қарама-қаршилик ҳамда “Олтин тўп” топшириш маросимининг натижалари ҳақида гапирди.
“Месси ёки Роналду? Иккаласи ҳам жуда кучли футболчилар. Мен ҳам Мессини танлайман, чунки биз бир жамоада ўйнадик. Профессионал муносабатларга эгамиз. Лионель футбол билан яшайди. Аммо бу йил Левандовски совринни қўлга киритиши керак эди”, дейди Ибрагимович.
Эслатиб ўтамиз, “France Football” журнали бош муҳаррири Паскал Феррет нашр 2020 йилги “Олтин тўп” маросимини бекор қилиш ҳақидаги қарорни қайта кўриб чиқиши ва совринни “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовскига топшириши мумкинлигини маълум қилди.
Маълумот учун, Лионель Месси фаолиятида 7-марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган бўлса, Левандовски иккинчи ўринни эгаллади. 5 карра “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланган “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду овоз бериш якунларига кўра 6-ўринни эгаллади ва сўнгги 11 йил ичида биринчи марта кучли бешликдан тушиб қолди. Карим Бензема эса умумий рўйхатда 4-ўринни эгаллади.
LiveБарчаси