Ленин мақбарасига ўт қўймоқчи бўлган шахс 7 йилгача қамалиши мумкин
Олам
−
19 Июль 2023
3436Аввалроқ, номаълум шахс Россиянинг Москва шаҳридаги Ленин мақбарасига ўт қўймоқчи бўлган эди. Унга нисбатан жиноий иш очилди. Бу ҳақда “Baza” Telegram-канали хабар берди.
Қайд этилишича, Қизил майдондаги Ленин мақбарасига Молотов коктейли ташлаган шахс Чита шаҳрида яшовчи Константин Старчуков экани аниқланган. Айни пайтда безориликда айбланаётган Старчуковга нисбатан жиноий иш очилган.
Маълумотларга кўра, у етти йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, у шу йилнинг 17 июль куни қўлидаги Молотов коктейлини Ленин мақбарасига улоқтирган эди.
Аралашма мақбаранинг панжарасига урилган, аммо ёнғин содир бўлмаган.
Аввалроқ ҳам мамлакатда шунга ўхшаш воқеа юз берганди. Фақат унда мақбарадан Лениннинг мумиёланган жасадини ўғирлашга уриниш бўлган. 42 ёшли мебель йиғувчи Лениннинг мумиёсини ўғирлаш ниятини тасдиқлаган, бироқ сабабини тушунтириб бера олмаган.
LiveБарчаси