Лавров Россиянинг Панжшер бўйича позициясини маълум қилди

Олам

image

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий Москва Афғонистоннинг Панжшер вилоятидаги вазиятнинг барқарорлашуви учун воситачи бўлишни режалаштирмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

“Биз ҳозир бу музокараларда воситачи сифатида иштирок этишни режалаштирмаяпмиз, менимча, ҳеч ким режалаштирмаяпти. Ҳамма "Толибон" ва Aфғонистондаги бошқа этник ва сиёсий раҳбарларнинг келишиб олишидан манфаатдор. Ғарб давлатлари ҳам, ХХР ва Марказий Осиё мамлакатлари ҳам шундай сигнал юборяпти”, деган вазир.

Лавров Москва бир неча бор толиблар ва бошқа сиёсий гуруҳларни инклюзив ўтиш ҳукумати тузишга чақирганини эслатган.

“Панжшер дарасида Афғонистон тожиклари толибларнинг марказдаги вакиллари билан музокара олиб бораётганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу ерда Тожикистондаги иттифоқчиларимиз алоҳида роль ўйнайди. Умид қиламанки, бу музокаралар узилмасдан, келишув билан якун топади”, деган Россия ТИВ раҳбари.

Аввалроқ, ОАВда “Толибон” Панжшер вилоятини эгаллагани ҳақида хабар тарқалди. Бироқ, Афғонистон миллий қаршилик фронти бу маълумотни рад этди.

Ҳозирда Панжшер вилояти учун ашаддий жанглар кетаётгани айтилмоқда. Хусусан, толиблар вилоятининг муҳим аҳамиятга эга Парьян туманини эгаллагани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Панжшердаги қаршилик кучлари етакчиси Аҳмад Шоҳ Масъуд толиблар билан музокара ўтказишда Россиядан ёрдам сўраганди. У “Толибон” билан музокараларда фақатгина Москва воситачи бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

638

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг