Лавров Хитойда. У Сийярто билан Фаластин-Исроил можаросини муҳокама қилади

Олам

image

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми бўлиб ўтадиган Пекинга ташриф буюрди.

Аввалроқ, Россия Президенти Владимир Путин форумда иштирок этиш ниятини билдирган эди. У Пекинда бўлиши давомида Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И билан музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Венгрия дипломатик хизмати раҳбари Петер Сийярто ҳам Сергей Лавров билан учрашишга тайёрлигини билдирган. Маълум қилинишича, Сийярто ва Лавров Фаластин-Исроил можаросини муҳокама  қилишади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 17-18 октябрь кунлари “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Пекин шаҳрида бўлиши маълум қилинган эди.

Маълумот ўрнида, “Бир макон, бир йўл” ташаббуси 2013 йилда Хитой раиси Си Цзиньпин томонидан илгар сурилган концепциядир. Ушбу концепция манфаатдор давлатлар иштирокида халқаро кўп томонлама савдо ва сармоявий лойиҳаларни кенгайтириш ҳамда Хитой ва хорижий капиталдан фойдаланишни назарда тутади.  Унга 150 дан ортиқ давлат ва 30 дан ортиқ халқаро ташкилотлар қўшилган. 

Жорий йилнинг 17-18 октябрь кунлари Пекин шаҳрида “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергей Лавров Пекин Бир макон бир йўл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг