Лавров АҚШ ва унинг иттифоқчиларини “диктаторлар” деб атади

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг бошқа давлатларни Россияга қарши кампанияга қўшилишга мажбурлаши улар эълон қилган демократия тамойилларига тўғри келмайди, улар диктаторлар. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Al Arabiya” телеканалига берган интервьюсида шундай фикр билдирган.  

“Бу мустамлакачилик муносабатларининг моҳиятини мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Ва бу одамлар бизга “демократлар” ва “автократлар” ўртасида жанг кетаётганини айтмоқда! Қандай демократия ҳақида гапиришяпти? Уларнинг ўзлари халқаро муносабатларда демократияга “тупуришди”. Улар автократлар эмас, улар диктаторлар”, деган Лавров. 

Вазир, шунингдек, норози мамлакатларга очиқдан-очиқ таҳдид қилинаётганини, замонавий дунёда буни қабул қилиб бўлмаслигини тушунтирган. 

“Улар ўз сиёсатига қўшилмайдиган одамларни, мамлакатларни жазолаш билан таҳдид қилмоқда. Бу уят. Агар улар бундай усуллар билан ҳаракат қилишга қарор қилса, бу Ғарб цивилизацияси учун уят”, дея хулоса қилган Лавров. 

Аввалроқ, Лавров Украина билан музокараларга нима тўсқинлик қилаётганини очиқлагани ҳақида хабар бергандик. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Лавров

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг