Латвияликлардан Россия ва Беларусга бормаслик сўралди
Олам
−
04 Февраль
2458Латвия Мудофаа вазири Андрис Спрудс Болтиқбўйи аҳолисини Россия ва Беларусга саёҳат қилишдан тийилишга чақирди. Бу ҳақда маҳаллий TV3 хабар берди.
Вазир мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар тўлиқ якунланмагани учун аҳолидан Россия ва Беларусга боришдан тийилишини сўраган.
“Давлатлар ўртасидаги муносабатлар тўлиқ тугатилгани йўқ, лекин биз хавфларни тушунишимиз, улар ҳақида гапиришимиз ва одамлар Россияга ҳам, Беларусга ҳам бормаслик ҳақидаги чақириқларга қулоқ тутиши керак”, дейилади хабарда.
Латвия Давлат хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, Болтиқбўйи республикаси аҳолиси Латвия ҳукуматининг Россия Федерациясига бормаслик ҳақидаги бир неча бор чақирувларига қарамай, 2024 йилда 2023 йилга нисбатан Россияга икки баробар кўп саёҳат қилган. 2024 йилда ҳар ой ўртача 2 мингга яқин Латвия фуқароси Россияга саёҳат қилган. 2023 йилда бу кўрсаткич мингга яқин бўлган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 7 сентябрь куни Латвия шарқида Россия дрони қулаганди.