Латвия Ўзбекистонга янги элчисини юборди

Жамият

image

Латвиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Яунземс Гиртс бугун, 15 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида вазир Бахтиёр Саидов қабулида бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.

Бахтиёр Саидов Латвия элчисидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилган. 

“Мамлакатларимиз ўртасидаги кўп йиллик алоқаларни янада мустаҳкамлашга, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги имкониятларини ҳам икки томонлама, ҳам минтақавий миқёсда очишга тайёр эканлигимизни билдирдик.

Жаноб элчини ушбу лавозимга тайинлангани билан самимий табриклаймиз ва мамлакатимиздаги дипломатик миссиясида муваффақиятлар тилаймиз”, вазир Саидов.

Яунземс Гиртс 2021 йилдан буён Ўзбекистонда Латвия элчиси сифатида ишлаган Рейнис Трокша ўрнини эгаллади.
Маълумот учун, Гиртс 1999 йилдан Латвия Ташқи ишлар вазирлигида иш бошлаган, юридик ва иқтисодий тузилмаларда, шунингдек, хавфсизлик соҳасида лавозимларда ишлаган. У Россия, Италия ва Грециядаги элчихоналарда фаолият кўрсатган. Латвия университетида ҳуқуқ бўйича магистр даражасига эга.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистоннинг Латвиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб Темур Раҳмонов тайинланганди. Бунгача у  Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консул лавозимида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Бахтиёр Саидов Латвия Яунземс Гиртс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг