Трамп меҳмонхонаси ёнида портлаш содир этган ҳайдовчининг шахси аниқланди

Олам

image

АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) ва полиция Невада штати Лас-Вегас шаҳрида АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампга тегишли Trump International меҳмонхонасида Tesla Cybertruck пикапида портлаган ҳайдовчининг шахсини аниқлади. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб, Америка ОАВлари хабар берди.

Уларнинг ёзишича, портлашда гумонланувчи шахс Колорадо-Спрингсда (Колорадо штати) яшовчи 37 ёшли Мэттью Ливелсбергер бўлган. Ливелсбергер 2006 йилдан бери АҚШ армиясида хизмат қилаётган эди. У Германияда махсус кучлар гуруҳида хизмат қилган.

"Мэттью Ливелсбергер воқеадан олдин машина ичида ўз жонига қасд қилди", деди Лас-Вегас шерифи Кевин Макмахилл кеча, 2 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, 1 январь куни Лас-Вегасдаги Trump International меҳмонхонаси олдида Cybertruck пикап машинаси ёниб кетганди. Полиция маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида етти киши жароҳатланган. Пикап ҳайдовчиси ҳалок бўлган.

Худди шу куни Нью-Орлеан шаҳрида маҳаллий вақт билан тахминан соат 03:15 да юк машинаси ҳайдовчиси байрам ўтказаётган оломонни катта тезликда босиб кетди. Камида 15 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди. 

АҚШ Федерал қидирув бюроси вакили Кристофер Райанинг айтишича, Нью-Орлеандаги ҳужум ва Лас-Вегасдаги Cybertruck портлаши ўртасида аниқ боғлиқлик йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Лас-Вегас Cybertruck

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг