Ла Лига президенти ПСЖ ва “Сити”ни UEFA учун муаммо деб атади

Спорт

image

Футбол бўйича Испания Ла Лигаси президенти Хавер Тебас ПСЖ ва “Манчестер Сити”ни UEFA'нинг молиявий назорат тизими учун муаммо деб атади. Бу ҳақда Испания чемпионати раҳбарининг сўзларига таяниб, “Diario Sport” нашри хабар берди.

“Клублар ўсиши учун кимдандир олиб қўймаслик, кимгадир бермаслик керак. Биз рақамли технологиялар нуқтаи назаридан ўсишимиз, даромад манбаларини излашимиз керак... UEFA ПСЖ ва “Манчестер Сити”ни еврокубоклардан четлатди, аммо Спорт арбитраж суди (CАS) санкцияларни бекор қилди. UEFA муаммони тушунади. Агар CАS UEFА қарорини қўллаб-қувватлаганида, молиявий назорат тарихи бошқача тус олган бўларди”, деган Хавер Тебас.

Қайд этиш керакки, 2020 йилнинг февралида UEFA молиявий фейр-плей қоидаларини бузгани учун “Манчестер Сити”ни икки мавсумга Европа Чемпионлар лигасидан четлатган эди. Бироқ 2020 йилнинг июль ойида CАS “шаҳарликлар”нинг мурожаатини ўрганиб чиқди ва бунинг натижасида клуб яна еврокубокларда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.

UEFA ҳеч қачон ПСЖни еврокубоклардан четлатган эмас, бироқ Неймар ва Килиан Мбаппе трансферида клуб томонидан FFP (Financial Fair Play – Молиявий фейр-плей) қоидалари бузилган бўлиши мумкин, деб ҳисоблаган. Аммо 2019 йилда CАS FFP иши бўйича ПСЖнинг апелляциясини қондирди.


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ “Манчестер Сити”

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг