Кутилмаганда Шарль Мишель ҳам Украинага борди

Олам

image

Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель эълон қилинмаган ташриф билан Киевга борди. Бу ҳақда сиёсатчи Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

"Киевда яна дўстлар орасида бўлиш жуда яхши",  деб ёзган Европа кенгаши раҳбари.

Мишель бугун, 21 ноябрь куни Киевнинг учинчи нуфузли меҳмони бўлди. Аввалроқ Украинага Молдова Президенти Майя Санду ва Германия Мудофаа вазири Борис Пасториус келган эди. Улар украиналик сиёсатчилар ва Украина раҳбари билан бир қатор учрашувлар ўтказишни режалаштирганини маълум қилган.

Ташрифлар Украина ҳар йили 21 ноябрда нишонлайдиган "Қадр-қиммат ва эркинлик куни"га тўғри келди.

Маълумот учун, бу Шарль Мишелнинг Украинага кенг кўламли босқин бошланганидан бери бешинчи ташрифи. У Украинага 2022 йил 20 апрель, 9 май ва 2023 йил 19 январь ва 3 февраль кунлари келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Украина Киев Шарль Мишель

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг