Кутилмаганда “Барселона” афсонаси фаолиятини якунлади (Видео)
Спорт
−
04 Ноябрь 2022
15201"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике ижтимоий тармоқда Каталония клубидаги фаолиятини якунлагани ҳақида маълум қилди.
35 ёшли футболчи хайрлашув видеосини жойлаштирар экан, Ла Лиганинг 13-туридан ўрин олган "Альмерия" билан ўйин Пике учун "Барса"даги охиргиси бўлишини билдирган.
“Сизлар менга ҳамма нарсани бердингиз ва кичик боланинг орзулари ушалди. Мен сизга айтмоқчиманки, тугатиш вақти келди. Мен доим айтганман, "Барса"дан кейин бошқа жамоага ўтмайман ва шундай бўлди ҳам. Шанба куни менинг "Камп Ноу"даги сўнгги ўйиним бўлади”, деган Пике видеода.
Жерер Пике "Барселона" тарбияланувчиси, 2004 йилда у "Манчестер Юнайтед"га ўтди, 2006 йилда ҳимоячи "Реал Сарагоса"га бир йиллик ижарага берилди, 2008 йилда эса у "кўк-анорранглилар" сафига ўтди.
Бу вақт ичида Пике "Барселона" билан биргаликда саккизта Испания чемпионлиги, еттита Испания кубоги, олтита Испания Суперкубоги, учта Европа Чемпионлар лигаси, учта UEFA Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. 2010 йилда у Испаниянинг энг яхши ҳимоячиси деб топилди. Ўша йили Испания терма жамоаси сафида Жаҳон чемпиони бўлди. Шунингдек, терма жамоа билан Евро-2012да ҳам ғолибликни қўлга киритган.
LiveБарчаси