Кутилмаган бурилиш: Аҳмадалиевнинг рақиби ўзгарди
Спорт
−
13 Ноябрь 2021
4626Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида IBF ва WBA йўналиши бўйича Жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев (9-0) жориий йилнинг 19 ноябрь куни америкалик Ронни Риосга (33-3) қарши ўтказиладиган жанги бекор қилинди. Бунга америкалик жангчида коронавирус аниқлангани сабаб бўлган.
Бироқ Риоснинг ўрнини бошқа бир жангчи эгаллайдиган бўлди. Шу тариқа Аҳмадалиев чилилик Хосе Веласкесга қарши рингга кўтариладиган бўлди. Беллашув АҚШнинг Манчестер шаҳрида жойлашган SNHU аренасида ўтказилади.
Веласкес проф боксдаги фаолияти давомида 37 та жанг ўтказиб, уларнинг 29 тасида ғалаба қозонган. Шунингдек, 6 та жангда мағлуб бўлган ва 2 та баҳсда дурангга имзо чеккан.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли Аҳмадалиев жорий йилнинг апрель ойида IBF чемпионлик унвонини мажбурий равишда ҳимоя қилиб, собиқ жаҳон чемпиони Рёсуке Ивасани бешинчи раундда техник нокаутга учратган эди.
Маълумот учун, кечанинг марказий жанги ўрта вазн тоифасида WBO чемпионлик камари соҳиби Деметриус Андраде (30-0) ва Жейсон Куигли (19-1) ўртасида бўлиб ўтади.
LiveБарчаси