Кутилганидек “Пахтакор” Суперлига чемпионлигини қўлга киритди

Спорт

image

Бугун, 16 октябрь куни Ўзбекистон суперлигасида 22-тур учрашувлари ўтказилди ва муддатидан аввал мавсум чемпиони номи аниқланди.

Ўз майдонида “Қизилқум”ни қабул қилган “Пахтакор” 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва чемпионат тугашига 4 та тур қолганида чемпионликни тантана қилди. Бугунги ғалаба эвазига очколар сонини 54 тага етказиб олган “шерлар” иккинчи поғонада бораётган Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини 14 очкога ортда қолдирди. 

“Қўқон-1912” майдонига сафар қилган Улуғбек Бақоев шогирдлари 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишди ва 40 очкога эга бўлган ҳолда “Пахтакор”нинг чемпион бўлишига кўмаклашиб юборди. Жиззахликлар чемпионат якунига қадар Питер Хюистра жамоасига ета олмаслиги аниқ бўлди. 

Шу тариқа “Пахтакор” ўз тарихида 14-бор мамлакат чемпиони бўлди. Жамоа бунга қадар 1992, 1998, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2012, 2014, 2015, 2019 ва 2020 йилларда тенгсиз, деб топилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон чемпионатида ҳеч бир клуб бу қадар кўп чемпион бўлмаган. Титуллар сони бўйича 2-ўриндаги Фарғонанинг “Нефтчи” ва Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби 5 марта олтин медалга эга чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор Ўзбекистон Суперлигаси Сўғдиёна Питер Хюистра

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг