Кушербоев фавқулодда ҳолат эълон қилиб, кескин чоралар кўришни таклиф қиляпти

Жамият

image

Бугун, 28 март соат 23:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига чалинган беморлар 104 нафарни ташкил этмоқда. Мамлакатда вирусдан соғайганлар йўқ, аммо икки киши вафот этди. 

Бугун кун давомида мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиниши кун тартибига чиқди. Кўплаб мамлакатларда аллақачон фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Жумладан қўшни Қирғизистонда ҳам. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев жуда бўлмаганда Тошкент шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилиш кераклигини айтиб чиқди. 

“Вилоятларни билмадиму бироқ Тошкент шаҳрининг ўзида ҳам одамлар карантин бўйича чекловларни жиддий сигнал сифатида қабул қилмаяпти, тиббий тавсияларга юзаки ёндошмоқда. Ниқоб тақиш, антисептик воситаларни ишлатиш, уч нафардан кўп бўлиб тўпланмаслик каби талаблар кўпчилик учун ҳавода қолаяпти. Тошкент кўчаларида ҳалиям автомобиллар қайнаб ётибди.

Бу аҳволда касалликни енгиб бўлмайди. 

Фавқулодда ҳолат жорий этиш ва оғир бўлса ҳам ҳаммасини четга суриб, кескин чоралар кўришдан бошқа йўл кўринмаяпти”, дейди Расул Кушербоев. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан 24 март соат 00:01 дан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилди. Шунингдек, жорий йил 30 март соат 00:01 дан 20 апрель 00:01 га қадар Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар ёпилади ва авиақатновлар бутунлай тўхтатилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

фавқулодда ҳолат коронавирус

Баҳолаганлар

771

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг