Куртуа “Ман Сити”га қарши жароҳат билан ўйнагани маълум бўлди
Спорт
−
18 Май 2023
2888Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Тибо Куртуа Европа Чемпионлар лигаси 1/2 финалида “Манчестер Сити”га қарши жавоб ўйинда (0:4) жароҳат билан ҳаракатланган. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Манбага кўра, Испания чемпионати доирасидаги ўтган дам олиш куни бўлиб ўтган “Хетафе” билан ўйинда Куртуанинг қўл суякларида ёрилиш пайдо бўлган. Шунга қарамай, у Европа Чемпионлар лигаси ярим финалининг “Манчестер Сити”га қарши жавоб учрашувида асосий таркибда майдонга тушди. Куртуа “шаҳарликлар”га қарши ўйинда тўртта гол ўтказиб юборди.
“Реал” ва “Манчестер Сити” жамоаларининг биринчи ўйини 1:1 ҳисобида якунланганди. Иккинчиси 4:0 ҳисобида инглиз жамоаси фойдасига ҳал бўлди. Шу тариқа, “Манчестер Сити” 2022/2023 йилги мавсумда ЕЧЛ финалига чиқди ва Гвардиола шогирдлари финалда “Интер” билан тўқнаш келади. Турнирнинг ҳал қилувчи ўйини 10 июнь куни Истанбулда бўлиб ўтади.
LiveБарчаси