Курскнинг Украина билан чегарадош тумани эвакуация қилинмоқда
Олам
−
15 Август
4983Россиянинг Курск вилояти тезкор штаб-квартираси Глушковский туманининг барча аҳолисини мажбурий эвакуация қилишга қарор қилди. Бу ҳақда вилоят губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов маълум қилди.
“Маҳаллий аҳолининг чиқиб кетиш жараёнини мувофиқлаштириш ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, маҳаллий маъмурият ва Курскдаги “Патриот” марказининг ходимларига юкланган. Ҳурматли ватандошлар, мавжуд вазиятга тўғри тушунишингизни ҳамда хавфсизлик кучлари ва маҳаллий ҳокимиятларнинг барча тавсияларига амал қилишингизни сўрайман”, дейди Смирнов.
Глушковский тумани Курск вилоятининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган. У Суджанский тумани билан чегарадош бўлиб, у ерда 6 август куни Украина армияси билан жанглар бошланган. Туман маъмурий маркази – Украина билан чегарадан 10 км, Курскдан 150 км узоқликда жойлашган. 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, туман аҳолиси сони 17558 нафарни ташкил этган.
Маълумот учун, 6 август куни Украина Қуролли кучлари Курск вилоятига ҳужум бошлади. Минтақада федерал фавқулодда ҳолат ва аксилтеррор операцияси жорий қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь