Курскда дрон ҳужуми туфайли еттита аҳоли пункти зарар кўрди
Олам
−
26 Сентябрь 2023 8667 1 дақиқа
Украина Қуролли кучларига қарашли учувчисиз самолёт Россиянинг Курск вилоятидаги электр подстанциясига портловчи мосламани ташлаб юборди. Бу ҳақда Курск вилояти губернатори Роман Старовойт ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида еттита аҳоли пункти электр таъминотидан узилиб қолган.
“Воқеа эрталаб Кореневский тумани Снагость қишлоғида содир бўлди”, дейди вилоят раҳбари.
Старовойтнинг билдиришича, ҳужум пайтида аҳолидан ҳеч ким жабрланмаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина Қуролли кучларининг учувчисиз учиш аппарати Курскдаги маъмурий бинога ҳужум қилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь